» » Фориш Париж билан қачон бўйлашади?

Фориш Париж билан қачон бўйлашади?

06 март 2020 г 1 317 Комментарии: 0

Буни давлатимиз ҳам, одамларимиз ҳам жуда-жуда истайди, албатта. Муҳими, бу манзилда амалий ишлар аллақачон бошланган. Ҳудуд қиёфасини ўзгартиришга катта сармоялар ажратиляпти. Бу ҳақда ЎзА сайти хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан бугун қабул қилинган фармойиш ана шу йўлдаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Ҳужжат Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, ҳудуд инфратузилмасини замонавий қиёфага келтиришни молиялаштиришга қаратилган.

Фармойиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан “Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш” жамоат бирлашмаси ташкил этилгани ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, ўтган йили мазкур бирлашма томонидан Фориш туманидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 5,1 миллиард сўм миқдорида ҳомийлик хайриялари жалб этилгани қайд этилади.

Мана, жорий йилда ҳам бу эзгу анъана давом этадиган бўлди. Яъни Ҳукумат фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан 10 миллиард сўм маблағ Фориш туманида режалаштирилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш учун ажратиладиган бўлди.

Ушбу сармояларнинг 5 миллиард сўми Фориш тумани, Боғдон шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси бўйлаб қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига кредит бериш учун Халқ банки депозитига жойлаштирилади.

Қолган 5 миллиард сўми эса Фориш туманини замонавий қиёфага келтириш ишларини молиялаштириш учун “Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш” жамоа-бирлашмасига йўналтирилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!