Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Фориш тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

07 март 2020 йил
304
0

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов иштирокида Амир Темур маҳалласининг Ётоқ қишлоғида оммавий қабул ташкил этилди. Оммавий қабулда 57 нафар фуқаролар иштирок этиб, 20 та муаммоли масалалар ўртага ташланди.
25-умумтаълим мактабининг 3 та синф хонаси пол қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган, – дейди шу маҳаллада яшовчи Ҳусан Темиров. Ушбу хоналарни таъмирлашда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Шунингдек, оммавий қабулда Жумабек Тўраев қишлоқ ҳудудидаги 38 та электр сим ёғочлари яроқсиз ҳолга келиб қолгани, қишлоқда электр кучланишлари пастлиги, 25-умумтаълим мактабини 3 фазали электр тармоғига улаб бериш юзасидан ўз фикрини баён этди.

Оммавий қабулда Гулчеҳра +ўнишева, Мақсуда Усмонова, Бегзод Каримов, Зубайда Дониёровалар ҳам ўз муаммоларини ўртага ташладилар. Омамвий қабулда кўтарилган 10 та муаммоли масала тегишли ташкилотлар томонидан ижро этиш учун назоратга олинди. +олган муаммолар юзасидан мурожаатчиларга тегишлича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар