Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахлик қурувчи аёл Замира Мустафаева “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жиззахлик қурувчи аёл Замира Мустафаева “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

07 март 2020 йил
211
0

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.   

Кеча пойтахтимизда бўлиб ўтган Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Фармонга мувофиқ бир гуруҳ жиззахлик аёллар ҳам юксак мукофотлар билан тақдирланишди. Ғаллаорол туманидаги “Сарбозор қурилиш транс” хусусий корхонаси раҳбари Замира Мустафаеванинг Президентимиз Фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани унинг кўп йиллар давомида қурилиш соҳасида қилган меҳнатига берилган юксак баҳо бўлди.

Бугун “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” ҳамда юксак мукофот билан табриклаш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзоқов З.Мустафаеванинг хонадонига ташриф буюрди.

 

  

З.Мустафаева бошчилигидаги бунёдкорлар айни пайтда Пахтакор туманида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида Давлат хизматлари марказининг янги биносини қуриш ишларини олиб бормоқда. Бино жорий йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Президентимиз ғоялари асосида амалга оширилаётган давлат хизматлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун опага самимий миннатдорчилик билдирилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар