Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши сессияси ўтказилди

10 март 2020 йил
438
0

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов бошқариб борди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда «Ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида»ги масала юзасидан туман ҳокими Абдивали Мустанов маъруза қилди.

Ушбу маъруза юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мирзараҳим Отақулов, 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ойбек Эшбеков, 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Турсунмуратов Мухаммади ўз секторлари ҳудудларида ёшлар билан ишлаш борасидаги амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот бердилар.
Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5718-сонли фармони ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тумандаги тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш қабулхонаси мудири Аброр Сарабеков, Фориш туманида 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини ижроси тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи Рустам Тўйчиев, 2019 йил маҳаллий бюджетининг бажарилиши якуний ижроси ҳамда 2020 йил маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан тушадиган маблағларни сарфланиши режасини тасдиқлаш тўғрисида туман молия бўлими мудири Алишер Қозоқов ахборот бердилар.

Сессия давомида Фориш туман ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 283-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги, туман маркази Боғдон кўчасида жойлашган 0,98 гектар ер майдонига эга бўлган «Боғдон» маданият ва истироҳат боғи ер майдони жиҳатидан истироҳат боғи низом талабларига жавоб бермаганлиги учун тугатилиб, туман ҳокимининг 2013 йил 13 ноябрдаги 744-сонли ҳамда 2017 йил 9-июндаги 1125-сонли қарорларига асосан янгидан боғ барпо этиш тўғрисидаги масалалар ҳам қараб чиқилди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар