Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сизни эшитишга тайёрмиз!

Сизни эшитишга тайёрмиз!

10 март 2020 йил
389
0

9 март куни ижтимоий тармоқда тарқалган Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман Давлат солиқ инспекциясида 4 кундан буён солиқ тўловчиларнинг ер ва мулк солиғи бўйича тўловларининг қабул қилинмаётганлиги билан боғлиқ пост юзасидан Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси расмий муносабат билдиради.

Шароф Рашидов туман ДСИда 7-8 март кунлари Давлат солиқ қўмитаси  томонидан профилактика ишлари олиб борилгани сабабли  “Солиқ инспекторининг автоматлаштирилган иш жойи- 5” жисмоний шахсларнингкадастр дастурий маҳсули ишламаган.  Бугун 9 март кунидан бошлаб дастур тўлиқ ишлаб, фуқароларга хизмат кўрсатилмоқда.    

Давлат солиқ хизмати органларига Ер-мулк кадастри идораси томонидан фуқароларга тегишли кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар инсон омилисиз автоматик равишда юборилади. Шу асосда ер ва мулк солиқлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ставкалар асосида ҳисобланади. Давлат солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар базасида фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати  ва ер майдонларига ўзгартириш киритиш имкони мавжуд эмас. Солиқ тўлови суммалари фақатгина қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланади. Тўлов хабарномалари шу тартибда шакллантирилиб, фуқароларга юбориш учун чоп этилади.

Давлат солиқ инспекциясининг янги биноси Учтепа шаҳарчасида барпо этилмоқда. Айни пайтда янги бинонинг қурилиш-монтаж ишлари 80 фоизга бажарилган бўлиб, жорий йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилиши белгиланган.  

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Давлат солиқ хизмати идораларига мурожаат ва эътирозларингизни 222-07-00 рақамли Ишонч телефони орқали ҳам билдиришингиз мумкин. Сизга ҳуқуқий маслаҳат беришга ва хизмат кўрсатишга тайёрмиз.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар