Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах давлат педагогика институти Пахтакор туманида янги ташаббус билан чиқди

Жиззах давлат педагогика институти Пахтакор туманида янги ташаббус билан чиқди

10 март 2020 йил
369
0

Пахтакор туманидаги “Олтинкўл” ва “Олмазор “ маҳалларида бир замонлар ишчилар учун вақтинчалик ётоқхона вазифасини ўтовчи ёғочдан қурилган  бараклардан кўчирилиб уй жойларга эга бўлган фуқароларнинг ижтимоий аҳволи, иш билан бандлиги, даромад манбаи каби қатор саволларга жавоб олиш мақсадида Жиззах давлат педагогика институти  яхши бир ташаббус билан чиқди.

Унга кўра  ишчи гуруҳи ташкил этилиб, бу гуруҳ таркибида психолог, тажрибали  кўп йиллик меҳнати билан жамоада ўз ўрнига эга хотин-қизлар қўмитасидан вакил ва  ўқитувчилар жалб қилинди.

Ташабусскор зиёлилардан ташкил топган ишчи гуруҳи, ҳудудларда ижтимоий–маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида ҳар бир хонадон аъзоси билан суҳбатда бўлиб сўровномалар ўтказишди.

Пахтакор туманидаги «Олтинкўл» ва «Олмазор» маҳалларида лўли миллатига мансуб 3200 нафар фуқаро учун 780 та уй қурилди.

Янги мавзе 35 гектардан зиёдроқ майдонга жойлашган, ҳозирда у ерда ободонлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. Уларни қуришга давлат томонидан 150 млрд сўм ажратилган бўлиб, маҳаллаларда иккита тикув цехи, мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти қурилди. Шунингдек, 10 километрдан зиёд автомобиль йўллари, 8 км электр, 3 км сув тармоқлари тортилган.

“Олтинкўл” деб номланади ушбу маҳаллада айни кунда 432 та хонадон мавжуд. Маҳалага кириб борар экансиз ёшу қари бирдек меҳнат қилаётганини гувоҳи бўласиз.

Гувоҳи бўлганингиздек ҳар бир оила ўз уйи атрофини ободонлаштириш, ички ва ташқи таъмирлаш ишлари билан банд. Гуруҳ аъзолари билан ҳар бир хонадонга кириб борар эканмиз,  аввало уларни кайфияти билан қизиқдик. Рустам исмли мана бу йигитнинг айтишича бир вақтлар ишчиларга мўлжалланган ётоқхона вазифасини ўташ учун қурилган икки хонали  барак уйда уч оила бўлиб  яшашган экан.

Тасаввур қилинг икки хонали ёғочдан қурилган  барак, тор ва кичик хоналарда уч оила қандай  ва қай шароитда яшаган экан?  “...на бир туғилган кун ёки меҳмон кутиб олишга ҳам имконимиз йўқ эди. Ўзим устаман бугун менга, ота онамга ва акамга алоҳида учта уй беришди. Кўраётганингиздек оилам билан таъмирлаш ишларини олиб бораяпмиз. Уйга кўчиб  кирдик. Энди меҳмонхонам катта истаганча меҳмон кутиб оламан. Хуллас мазза қилиб яшайманда, бу менинг уйим, ўз уйим ...”-дейди у биз билан суҳбатда.

Бизни хурсанд қилгани шуки “Олтинкўл “ маҳалласида Рустам сингари фикрлайдиган, жон жаҳди билан меҳнат қилаётган  оилалар жуда кўп, аммо гурунч курмаксиз бўлмайди деганларидек,  бир ишни охирига етказмай кимдир келиб ниманидир қилиб беришини кутиб  ўтирган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас.

Беш қўл баробар эмас кимдир ҳокимият қилиб берсин деб ўтирган бўлса кўпчилик юртдошларимиз ҳеч кимни ёрдамисиз ўз кучларига ишониб ён атрофни ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларида ташаббус кўрсатишмоқда.

                    Жиззах давлат педагогика

институти матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар