Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » АТ Халқ банки Жиззах вилоят филиали “пенсиямизни ўз вақтида олмаяпмиз” деган хабарга ойдинлик киритди

АТ Халқ банки Жиззах вилоят филиали “пенсиямизни ўз вақтида олмаяпмиз” деган хабарга ойдинлик киритди

10 март 2020 йил
349
0

Интернетнинг ижтимоий тармоқларида “Жиззах шаҳри Жиззахлик маҳалласидан ёзмоқдамиз. Мана, март ойининг бир ҳафтаси ўтди, аммо ҳалигача пенсия берилмади. Маҳалламизда ҳар ой пенсия кечикади. Масалан, Сайилжойи маҳалласидагилар пенсиясини 3 март куни олиб бўлди. Қарияларнинг пенсияси нега ўз вақтида берилмайди?” мазмунидаги хабар тарқалди.

Мазкур хабарга АТ Халқ банки Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлими томонидан изоҳ берилди.

Изоҳда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пенсия ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан  пенсия пуллари тарқатилиб келинмоқда, мазкур Қарорга мувофиқ пенсиялар ва нафақа тўловлари Халқ банки томонидан ҳар ойнинг 4-санасидан 27-санасигача узлуксиз берилиши белгиланган.

Жиззах шаҳрида 34 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб,АТ Халқ банки Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлими томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш санаси  ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан келишилган пенсия тўловини тўлаш жадвалига асосан берилади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан келишиб тасдиқланган тўлов жадвалига мувофиқ  пенсия ва нафақаларни тўлаш Жиззах шаҳридаги “Жиззахлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи пенсионер фуқароларга ҳар ойнинг 13-14 саналарида белгиланган.

Жиззах шаҳар “Сайилжой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  пенсия ва нафақа маблағлари олувчи пенсионерларга Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан келишиб тасдиқланган тўлов жадвалига асосан ҳар ойнинг 5-6 саналарида пенсия пуллари берилади.

Шунингдек, хабарда “Масалан, Сайилжойи маҳалласидагилар пенсиясини 3 март куни олиб бўлди.” Мазмунидаги жумлаларга АТ Халқ банки Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлими пенсия график асосида 4 март санасидан бошланиши ҳақида айтиб ўтди.   

АТ Халқ банки Жиззах вилоят филиали

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар