Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » O‘zLiDeP депутатлари жиззахлик ёшлар билан учрашди

O‘zLiDeP депутатлари жиззахлик ёшлар билан учрашди

11 март 2020 йил
344
0

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси жойларда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.  Мурожаатнома мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ҳам қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

Шаҳримиздаги  Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалида бўлиб ўтган «Давлатнинг устувор сиёсати – ёшлар маънавияти ва тарбияси” мавзусидаги “Депутат ва ёшлар” учрашуви  ҳам Мазкур тарихий Мурожаатнома мазмун-моҳиятига бағишланди. Унда партия фаоллари, депутатлар, талаба - ёшлар ҳамда олий таълим муассасасида ёшларга таълим бераётган ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Мурожаатномада мамлакатимиз ёшларини олий таълимга йўналтириш, битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказилиши шунингдек, олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилишини таъкидлаб ўтдилар.

- Бугунги тадбир барчамизда катта таассурот қолдирди, - дейди университет 1-босқич талабаси Мадина Қўшмонова.- Мурожаатномада айтилганидек мамлакатимиз ёшларини олий таълимга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган муҳим вазифалар тўғрисида батафсил малумотларга эга бўлдик.Айниқса партия фаоллари томонидан берилган адабиётлар ёшларда китобхонлик кўникмаларини шакллантиришда яна бир туртки бўлди десак адашмаган бўламиз.

Давра суҳбати давомида талаба ёшлар нафақат ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар, балки бугунги кунда  мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтишди.

Тадбир якунида университет кутубхона фондига “O’zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан 30 дан ортиқ адабиётлар тақдим этилди.

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар