Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах политехника институти томонидан тўрт босқичли "Қизлар давраси" кўрик-танлови ўтказилди

Жиззах политехника институти томонидан тўрт босқичли "Қизлар давраси" кўрик-танлови ўтказилди

11 март 2020 йил
149
0

Вилоят мусиқали драма театрида Жиззах политехника институти томонидан тўрт босқичли "Қизлар давраси" кўрик-танлови ўтказилди.

Дастлаб институт ректори А.Усманқулов жамоанинг йил давомида эришган ютуқлари ҳақида гапириб, фаолларга диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди. "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси"нинг вилоят ва республика босқичлари иштирокчилари, "Йил талабаси", "Мен ўзбек қизиман" танловининг ғолиблари тақдирланди. Сўнг 5 нафар талаба-қизлар 4 та шарт бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

 — Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мус-таҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан олий таълим тизимида самарали ишлар амалга оши-рилмоқда, — дейди институтнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг раиси Б.Турсунова. — Мақсад, талаба қиз-ларнинг илм-фан соҳасидаги ютуқларини намоён этиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий маҳоратини ошириш, баркамол ва ташаббускор бўлишларига эришишдир.

Танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринга "Саноат технологиялари" факультетининг талабаси Чарос Ғайбуллаева муносиб кўрилди. Шунингдек, "Энг зукко қиз", "Энг пазанда қиз" номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқ-ланди.

Тадбир давомида Жиззах шаҳридаги 1-сонли мусиқа мактабининг ўқувчилари томонидан ижро этилган доира сози, куй ва қўшиқлар барчада байрамона таассурот қол-дирди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар