Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида вилоят прокурори ёшлар билан учрашди

Фориш туманида вилоят прокурори ёшлар билан учрашди

11 март 2020 йил
366
0

Фориш туманининг «Хонбанди» маҳалласида Жиззах вилоят прокурори Исламжон Эргашходжаев, туман ҳокими Абдивали Мустанов, туман прокурори Мирзараҳим Отақуловларнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан олдин «Ширин дунё» майдончасида ёш тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, тикувчилик цехларида тайёрланган миллий кийим-кечаклар, туманидаги саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмалари ташкил этилди. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан миллий қўшиқларимиздан ташкил топган концерт дастури, ҳарбий оркестр ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Бундан ташқари тадбир доирасида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази ҳамкорлигида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасидаги 72 та корхона, ташкилот, муассасалар, фермер хўжаликлари ва кичик бизнес субъектлари ўзларида мавжуд бўлган 210 та иш ўрни билан қатнашдилар. Унда 267 нафар ёшлар иштирок этиб, 125 нафари ишга жойлаштирилди.

Кейин Президентимиз илгари сурган беш ташаббус доирасида ўқувчи-ёшлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа, 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган расмлар ва санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда 100 дан зиёд ўқувчи қатнашди. Ёшларга ҳарбийларнинг жанговар чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир доирасида «Хонбанди» маҳалласи ёнида ташкил этилган «Лаззат Кафолат» узумчиликка ихтисослашган агрокластерга ташриф буюрилиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди. Агрокластерда 3176 гектар ерга 4 миллион 233 608 дона ток кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 1245 гектар ерга 1 миллион 532 минг та узумнинг «Оқ кишмиш», «Қора кишмиш», қизил ва қора «Ризамат», «Мерседес», «Душанба тойфиси» каби ток кўчатлари экилди. Шу куни агрокластерга 40 нафар иш билан банд бўлмаган ёшлар ишга қабул қилинди ва уларга аванс сифатида 200 000 сўмдан иш ҳақлари тўланди.
Тадбир куни агрокластерда 350 нафардан зиёд ишчилар ишчи кучи билан 47 000 туп ток кўчатлари экилди.
Шундан сўнг «Хонбанди» маҳалласидаги маданият саройида вилоят прокурори, туман ҳокими ва туман прокурорининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда 250 нафар ёшлар қатнашиб, 20 нафари муаммо ва таклифлар билан мурожаат этди. 12 та мурожаат қаноатлантирилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, 10 нафар ёшларга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 50 сотихдан ер майдони ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори ҳамда оилавий тадбиркорликни бошлаш учун банкдан кредит олиш тўғрисида сертификатлар топширилди. Бундан ташқари 2 нафар ёшларга ногиронлик аравачаси, 1 нафар имконияти чекланган ёшга қўлтиқтаёқ, «Гараша» маҳалласида яшовчи Холида Ходиевага тикувчилик цехини ташкил этиш учун «Juita» тикув машинаси топширилди. Бир қатор ёшларга эса бадиий адабиётлар совға қилинди.

Бундан ташқари, «Хонбанди» маҳалласидаги қишлоқ врачлик пунктида Жиззах вилояти кўчма поликлиникаси ва «Соғлом авлод» жамғармаси мутахассислари 216 кишини тиббий кўрикдан ўтказиб, ёрдамга муҳтож беморларга 18 турдаги дори-дармонларни бепул тарқатди.

Шу куннинг ўзида вилоят прокурорининг оммавий қабули ҳам ўтказилди. Унда 250 нафар фуқаролар иштирок этди. 30 кишининг арзи тингланди. Шундан 14 таси жойида қаноатлантирилди. Қолган мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар