Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сайёр қабули ўтказди

Зомин туманида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сайёр қабули ўтказди

12 март 2020 йил
231
0

Президентимизнинг талаби асосида жойларда мутасаддилар томонидан аҳолининг муаммоларини ҳал этишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилаяпти.

Чунончи, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Мансур Саттаров раҳбарлигида Зомин туманида ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал қилишга қаратилди.

Тадбир аввалида республикамиз Президентининг жорий йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда ана шу ҳуқуқий ҳужжат асосида учинчи, яъни, ички ишлар органлари секторида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни баратараф этиш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммо ва масалалар кўриб чиқилди. Чунончи, фуқаролик паспорти олиш, иш хақини ундириб бериш, даволаниш учун моддий ёрдам олиш, кредит олиш, ишга жойлаштириш масалаларида мурожаатлар тингланди.

Қабулда ҳар бир муаммога ечим топиш чоралари қидирилди ва масъуллар бириктирилди. Тегишли идоралар раҳбарларининг муайян топшириқни бажаришга оид ваъдалари олинди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган бундай тадбирлар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан бирга ички ишлар органларинининг нуфузини янада юксалтиришга омил бўлаётир.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар