Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Стартап лойиҳаларни ривожлантириш учун 345 000 евро кредит ажратилди. Бу пилот лойиҳа Жиззах вилоятида бошланган

Стартап лойиҳаларни ривожлантириш учун 345 000 евро кредит ажратилди. Бу пилот лойиҳа Жиззах вилоятида бошланган

12 март 2020 йил
425
0

Юртимизда, айниқса, чекка ҳудудларда start-up лойиҳаларни ривожлантириш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли ўртасида камбағалликни бартараф этиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўткан йили Германия Федерациясида бўлиб ўтган халқаро амалий семинарларда жамғарма кассалари фонди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган Агробанк, Микрокредит банки ва Халқ банки ўртасида келишув имзоланган эди.

Маълумотларга кўра, бугун мана шу келишувнинг амалий натижаси сифатида Германиянинг Жамғарма кассалари фонди ушбу уч банк билан биргаликда “Айланма Кредит фонди”ни шакллантирди. Бунга пойдевор Германия ҳукуматининг сахий кўмаги билан қўйилди. Учта банкнинг ҳар бири ўз маблағлари ҳисобидан капитални кўпайтиради ва қиймати 115.000 еврога тенг кредит фондини яратади. Ҳар учала банкнинг ихтиёрида кредитлар учун жами 345.000 евро миқдорида маблағ мавжуд бўлиб, кредитлар Ўзбекистон миллий валютасида, яъни сўмда берилади. Ушбу янги модель сўм билан қиймати максимум 4.000 евро эквивалентида кредит беришни назарда тутади. Бунинг учун учта банк ҳам 16% билан ҳисоб – китоб қиладилар.

Ушбу янги кредит фондларидан бериладиган маблағларни фақат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги стартап ва инвестициялар учун Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ўқув дастурида иштирок этган ёшлар олишлари мумкин.

Тадбирда айтилишича, ўқув дастурининг фаолияти Тошкент ва Жиззах вилоятларида пилот ҳудудлар сифатида аллақачон бошланган. Бунинг учун Германиялик ҳамкорлар томонидан 22 нафар Ўзбекистонлик тренерлар мультипликаторлар сифатида ўқитилди. Бу тренер ўқувлари яна давом эттирилади ва келгусида дастур босқичма – босқич мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олиш имконига эга бўлади. 

“Халқ сўзи”

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар