Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зафаробод туман Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари раислари учун нима ўтказилди?

Зафаробод туман Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари раислари учун нима ўтказилди?

12 март 2020 йил
364
0

Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини янада жонлантириш борасида тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилмоқда. Хусусан, партиянинг Зафаробод туман Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари раислари учун сиёсий ўқув ташкил этилди.

Мазкур сиёсий ўқувда дастурий мақсадларимизни амалиётга жорий қилиш ҳамда Сайловолди дастуримиз йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар ижросида бевосита ташаббускор бўлиш ҳар бир бошланғич партия ташкилотининг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар суръатидан, шиддатидан орқада қолмаслик учун, бугунги тезкор замонда бирор масала ечимида эскича қарашлар, эскича иш услублари наф бермаслигини ҳар биримиз чуқур тушуниб етишимиз керак.

Йиғилишда сўзга чиққан партия аъзоларидан Ҳайрулла Маматқулов, Иззатулла Қанбаров ва бошқалар партиянинг Зафаробод туман Кенгаши  раисининг фикр-мулоҳазаларига қўшилган ҳолда дастурий мақсадларимизни ҳамда партиявий лойиҳаларни амалиётга жорий қилишда бевосита ташаббускор бўлиш ҳар биримизнинг энг устувор вазифамиз бўлиши лозим. – дея таъкидлаб ўтишди.

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар