Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда «Миллий халқ ўйинлари» халқаро фестивали ташкил этилади

Жиззахда «Миллий халқ ўйинлари» халқаро фестивали ташкил этилади

12 март 2020 йил
354
0

Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси, Жиззах вилояти ҳокимлигининг “Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида анъанавий тарзда Жиззах вилояти Зомин туманида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

“Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланади.

Ташкилий қўмитага:

   манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш бўйича чоралар кўриш;

 Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юкланади.

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги:

“Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлайди;

фестиваль дастурини ишлаб чиқиш ва уни фестивалдан камида уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда жойлаштиришни таъминлайди;

Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат ва ҳайкалча намуналарини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича масъул этиб Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги белгиланади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Зомин туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишни, Фестиваль ўтказадиган саҳна майдонлари ва жойларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлайди.

 Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномалари асосида Фестивал иштирокчиларининг кириш визаларини чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда И. Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштиришни таъминлайди.

Маданият вазирлиги Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси билан биргаликда:

Фестивалга бағишланган эсдалик буюмлари ишлаб чиқишни, турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотувини ташкил этишни;

Фестиваль тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва уни уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида, жумладан ижтимоий тармоқларда жойлаштиришни таъминлайди.

Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

   30 фоизи – Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларини ўтказиш учун ҳар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

   30 фоизи – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг харажатлар сметасида спорт тадбирларни ўтказиш учун ҳар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан;

   40 фоизи – Жиззах вилояти маҳаллий бюджети, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

    Фестивалга хориждан ташриф буюрадиган ҳайъат аъзолари ва делегацияларнинг яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланиши инобатга олинади.

   Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тадбирларнинг тантанали очилиш маросимини ташкилий ва бадиий жиҳатдан пухта тайёрлаш учун юқори малака ва тажрибага эга бўлган сценарий муаллифлари, режиссёрлар, миллий халқ ўйинлари ва спорт усталари, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорларни кенг жалб этишни таъминлайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар