Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сенаторлар ўзларига бириктирилган ҳудудлар депутатлари билан учрашмоқда

Сенаторлар ўзларига бириктирилган ҳудудлар депутатлари билан учрашмоқда

13 март 2020 йил
250
0

Сенат аъзоси Нусратулла Пардаев Жиззах вилоятидаги ўзига бириктирилган Зомин ва Янгиобод туманларида халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлари билан учрашди.

​Учрашувларда туманлар Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини намунали ташкил этиш, депутатлар фаоллигини ошириш, маҳаллий Кенгашлар мажлиси кун тартибига ҳудуддаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни киритиш юзасидан фикр алмашилди.

Бу борада сенатор давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида депутатларга қаратилиб айтилган сўзларига урғу берди: “Сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарур”. 

Учрашувлар давомида ҳар бир депутат ўз ишига ниҳоятда катта масъулият билан янгича ёндашиши зарурлиги юзасидан тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар