Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Вилоятлар шифохоналари коронавирусга қарши курашишга тайёрми?

Вилоятлар шифохоналари коронавирусга қарши курашишга тайёрми?

16 март 2020 йил
450
0

Мамлакатимиздаги вилоятлар шифохоналари коронавирус касаллигига қарши курашишга қай даражада шай? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов масалага ойдинлик киритди.

«Барча вилоятларда юқори компетенцияга эга, яъни ўқитилган мутахассисларимиз мавжуд. Бундан ташқари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг вилоятларда коронавирус эпидемияси тарқалишига қандай чек қўйиш кераклигини биладиган мутахассислари бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда биз тайёргарлик жараёнларини ўрганиб чиқдик ҳамда мутахассисларимизни ўқитиб, тайёрладик. Шунингдек, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган ҳамда пухта тайёргарликлар кўрилган», — деди Алишер Шодмонов.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар