Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди

Жиззахда фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди

16 март 2020 йил
257
0

Сўнгги вақтларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез учраётган бўлиб, одатда бундай ноқонуний иш билан шуғулланувчи кимсалар алдов йўли билан ўзгаларнинг ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштиришни режа қиладилар.
Жумладан, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро “А.Р.” прокуратура идоралари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ғаллаорол туман бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигидан хабар топади.
У муқаддам мажбурий ижро бюросида ишлаганлигини ва прокуратурада танишлари борлигини айтиб, бўлим раҳбарига 20 млн. сўм эвазига муаммони ҳал қилиб беришини айтади.
“Қизилқўрғон” қишлоғида ўтказилган тезкор тадбирда “А.Р.” вазирликнинг туман бўлими раҳбаридан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
Бундан ташқари, ушбу бўлим раҳбарларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида бўлим фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича текширувга жалб этилган Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси катта инспектори “С.У.” молиявий чоралар кўришда енгиллик қилиб бериш эвазига бўлим раҳбаридан 700 АҚШ доллари талаб қилади ва унинг хизмат хонасида 500 АҚШ долларини олади. Қолган 200 долларини эса Жиззах шаҳри Наврўз МФЙ ҳудудида олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар