» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳукуматга аҳолидан мурожаат: Зоминликларга кўприк қуриб беринглар” номли хабарга расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳукуматга аҳолидан мурожаат: Зоминликларга кўприк қуриб беринглар” номли хабарга расмий муносабат

17 март 2020 г 1 240 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 14 март куни ижтимоий тармоқларда Зомин ва Зарбдор туманларини боғловчи темир йўл кесишмасида кўприк қурилишини амалга ошириш бўйича мурожаат эълон қилинди.

Афсуски, хабарда мурожаатчи шахс ёки шахсларнинг номи келтирилмаган. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунинг 29-моддасига кўра, тегишли ташкилот томонидан кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар таркибига “аноним” мурожаатлар ҳам киритилганлигини айтиб ўтмоқчимиз.

Шундай бўлса-да, Зомин тумани ҳокимлиги томонидан билдирилган мурожаат юзасидан батафсил ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида, ушбу темир йўл кесишмаси Зомин тумани “Гулшан” ҚФЙ ва “Нурликент” МФЙ ҳамда унинг маълум бир қисми Зарбдор туманига қарашли эканлиги аниқланди.

Лекин, белгиланган тартибга кўра туман ҳокимликлари кўприк қурилиш соҳасида маълум бир жойга кўприк қурилиши лозим ёки йўқлиги тўғрисида якуний хулоса тақдим эта оладиган ваколатли ташкилотлар сирасига кирмайди.

Зомин тумани ҳокимлиги кўприк қурилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат юзасидан тегишли лойиҳа институтларининг хулосалари зарурлиги инобатга олиб, ушбу ҳолатни кўриб чиқиш ва керакли хулосани тақдим этиш юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга расмий хат йўллаганлигини маълум қилади. 

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!