Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузурида янги департамент ташкил этилди

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузурида янги департамент ташкил этилди

17 март 2020 йил
218
0

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, “Хотира майдони”, “Тошлоқ” маҳалласи ҳудудидаги боғ, “Ўрда” экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дов-дарахтлар, буталар ва гулларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, ҳудудни янада кўкаламзорлаштиришнинг агротехник тадбирларини қўл меҳнатини камайтирган ҳолда амалга ошириш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаб қолиш ишларини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, “Хотира майдони”, “Тошлоқ” маҳалласи ҳудудидаги боғ, “Ўрда” экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғларга бириктирилган штат бирликлари ва техникаларни белгиланган тартибда Департаментга ўтказилишини таъминлайди.

Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

ҳар йили Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтирилган маблағлар;

фаолият йўналиши бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар