Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда коронавирус инфекцияси йуқ

Жиззахда коронавирус инфекцияси йуқ

17 март 2020 йил
2 616
0

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят санитария эпидемиологик осойишталиги маркази Сизларга расмий маълум қиладики интернет тармоғида Жиззахда коронавирус касаллиги тарқалганлиги, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Жиззах филиалида 9 нафар бемор ушбу касаллик аломатлари билан даволанаётганлиги тўғрисида www.facebook.com ижтимоий тармоғида “Акбар Шарипов” номи остидаги фойдаланувчи томонидан тарқатилган маълумотлар нотўғри эканлигини маълум қилади.
Шуни алохида таъкидлаб ўтиш жоизки Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2020 йилнинг 16 март куни чет элдан Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали кириб келган жиззахлик фуқароларнинг барчаси Жиззах вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқазилиб 14 кунлик назоратга олинган. Назоратга олинган барча фуқароларда касаллик аломатлари умуман кузатилмади. Уларнинг умумий ахволи қониқароли холатда.
Вилоят санитария эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан мавсум жараёнида шаҳар ва туман даволаш профилактика муассасаларига грипп, ўткир респиратор вирусли касалликларига чалинган беморлар тўғрисида маълумотлар олиниб таҳлил этиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда вилоят аҳолисининг хотиржамлигини таъминлаш учун тегишли санитария тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда, мавсум давомида грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликларидан ўзларини ҳимоя қилишлари учун тана ҳарорати кўтарилганда ҳудудий қишлоқ врачлик пунктлари, кишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларга телефон орқали мурожаат этиб оилавий шифокорларни уйларига чақириб даво муолажаларини белгилаш, касалликнинг оғир шаклларида ўз вақтида шифохонага ётиш, жамоа жойларида ниқоб тақиш, иш ва яшаш хонадонларни кунига 2-3 маротаба шамоллатиш, шахсий гигиена тадбирларига амал қилиш, таналарни чиниқтириш, ва витаминларга бой мева сабзавотларни истимол қилиш тавсия этилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳозирги кунда вилоятимизда коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият барқарор, ушбу касалликни кириб келиши ва тарқалиб кетишини олдини олиш борасида махсус штаб ташкил этилиб, туну-кун 72-226-06-03 рақами фаолият олиб бормоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан интернетдаги турли хил ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асоссиз хабарларга ишонмаслигингизни сўрар эдик.
Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилиши ҳақида ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.
Коронавирус инфекциясига доир барча расмий хабарлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган телеграмдаги https://t.me/koronavirusinfouz канали орқали чиқарилмоқда.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси,
Вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик Маркази

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар