Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ваҳима “инфекцияси”дан сақланинг

Ваҳима “инфекцияси”дан сақланинг

18 март 2020 йил
268
0

Юртимизда короновирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин муносабати билан айрим шошма-шошар фуқаролар озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб қўйиш тараддудига тушиб қолганларидан хабарингиз бор. Натижада бозорларда айрим турдаги маҳсулотлар нархи қимматлади. Аммо элга келган тўй, дея қўл қовуштириб ўтириш тўғри эмас. Ҳозирги вазиятда биринчи навбатда осойишталикни сақлаш, вирусдан ҳимояланиш талаб этилади.

Жиззах вилоятида ҳам барча озиқ-овқат савдоси нуқталари ва дорихоналарда нархларни кескин оширишга қарши профилактик чоралар кўрилмоқда. Барча туман ДСИ ходимлари ҳудудлардаги бозор ва супермаркетларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тушунтириш ишларини олиб боришаяпти. Сотувчилардан кафолат хати олинмоқда. Натижада вилоят бозорларида нархлари сунъий оширилган маҳсулотлар ўз нархида сотилишига эришилаяпти.

Жумладан, Шароф Рашидов ва Арнасой туман ДСИ ходимлари ҳар бир тадбиркорлик субъектида индивидуал суҳбат ўтказиб, нарх-навонинг асоссиз ошириш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳ этишмоқда. Жамоатчилик жойларига ДСИ қошида ташкил этилган Нарх-навони назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳининг  “Ишонч телефон”и (95-503-54-10 Шароф Рашидов тумани; 72-372-14-78 Арнасой тумани) кўринарли қилиб осиб чиқилди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар