Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида ишлаб чиқарилаётган арматура маҳсулотлари энди ҳамёнбоп ва янада мустаҳкам

Фориш туманида ишлаб чиқарилаётган арматура маҳсулотлари энди ҳамёнбоп ва янада мустаҳкам

19 март 2020 йил
399
0

Инновацион маҳсулотлар ҳозирги кунда барча соҳаларда осонлик ва тежамкорлик яратиб келмоқда. Шундай бир вақтда Жиззах вилояти, Фориш туманида фаолият кўрсатаётган Basalt заводи ҳам ҳозирда инновацион базалт арматураси ва бошқа қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.

Энг қизиғи, инновацион Basalt арматуралари қурилишда ҳали ҳамон фойдаланиб келинаётган ва сиз билган анъанавий темир (металл) арматурадан бир қанча устунликларга эгадир.

Базалт арматураси таркибида металл бутунлай мавжуд эмас. Базалт арматураси ўз номи билан базалтдан, яъни базалт тошидан ишлаб чиқарилган. Базалт ер остида вулқон сифатида пайдо бўлиб, ер қарига чиқиб котишмага айланган тошдир.

Базалт арматура

  • темир арматурага нисбатан ўртача 4-6 баробар енгил (транспортда ташиш ва қурилишда қўллашда енгиллик яратади);
  • зангламайди ва чиримайди (намлик, сув ва бошқа суюқликлар таъсирига учрамайди);
  • мустаҳкамлиги ва чўзилувчанлиги жихатдан 1,5—2 баробар юқори ва катта босимларга бардошли;
  • 100 ёки 200 метрлик қулай ўрамларда етказилади ва бу керакли узунликни ажратиб олиш ва ортиқча қолдиқларсиз ишлатиш имконини беради;
  • тўлиқ маҳаллийлаштирилган хом ашё ёрдамида ишлаб чиқарилади ва бу ўз навбатида маҳсулот тан нархини пасайтиради.

Энг асосийси, базалт арматура нархи темир арматурадан ўртача 25—35% арзон ва нархлар қисқа муддат ичида ўзгармайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар