Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туман ҳокими бозорлардаги нарх-наво билан танишди

Зомин туман ҳокими бозорлардаги нарх-наво билан танишди

20 март 2020 йил
547
0

Ўзбекистонда ҳам коронавирус пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакат аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур харидлар учун ўзини савдо нуқталарига урди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига  ҳам тўхталиб ўтди. Президент вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди.

- Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим, деди Президентимиз.

Шундай бўлса-да, бугунги кунда аҳоли ўртасида тасдиқланмаган хабарлар тарқатиб, жамоатчиликда ваҳима ўйғотишга ҳаракат қилмоқда. Бозорларимизда эса, баъзи бир “олғир” сотувчилар томонидан шундай ташвишли кунларда вазиятдан фойдаланиб, мўмай пул ишлаб топишни мақсад қилган сотувчилар ҳам учраб турибдики.

Мана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида масъуллар томонидан Зомин тумани бозорлари сотувчилари билан тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Хусусан, куни кеча, Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниев бошчилигидаги туман ишчи гуруҳи Даштобод шаҳридаги деҳқон бозорини кўздан кечиришди. Кўрик давомида сотувчилар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.

- Шундай кунларни бошдан кечирган Хитой ва Корея тажрибаси ҳам қатъий интизом ва ўзаро ишонч орқалигина вирусни қисқа муддатларда енгиш мумкинлигини намойиш қилди. Бугун Сизу биздан ҳам вазминлик, бирдамлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда. Энг асосийси шундай синовли дамларда бир юртнинг – бир осмоннинг фарзанлари эканлигимизни унутмайлик. Ишончим комилки, ушбу синовли дамлар бутун ўзбек халқини янада бирлаштиришга хизмат қилади, деди туман ҳокими А.Абдуғаниев.

Бугунги кунда Туман ҳокимлиги туман ИИБ, прокуратура ва туман солиқ инпекцияси билан ҳамкорликда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёзнинг туман бозорларида ўз нархида сотилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Нарх-наволар харидорлар талабидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда, асоссиз ўсишнинг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чоралари кўриляпти.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар