» » Мудофаа вазири Жиззах гарнизонида 64 та ҳарбий оилага янги уй калитларини топширди (фото)

Мудофаа вазири Жиззах гарнизонида 64 та ҳарбий оилага янги уй калитларини топширди (фото)

20 март 2020 г 1 483 Комментарии: 0

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах гарнизонида 64 та ҳарбий оилага янги уй калитларини топширди.

Шу муносабат билан байрамона тарзда ўтган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, округ қўмондонлиги, ҳарбийлар ва уларнинг яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ҳарбий хизматчиларга иккита 4 қаватдан иборат икки ва уч хонали уйларнинг калитлари берилгани Наврўз байрамига ажойиб туҳфа бўлди.

Мудофаа вазири, вилоят ҳокими ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари офицер ва сержантларни хонадонида меҳмон бўлишди.

Шу билан бирга, Бахмал туманида “Ватанпарвар” маҳалласи ташкил этилди. Янги маҳалладаги 4 қаватли замонавий бино Мегаграндмантаж МЧЖ томонидан 17 млрд. сўмга қурилган.

Бундан ташқари, “Мини Вира Лес” МЧЖ томонидан 2 қаватдан иборат 200 ўринли мактабгача таълим муассасси барпо этилаётгани ҳарбийлар ва фуқароларни фарзандлари учун янада қулайлик яратади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!