Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ПРЕЗИДЕНТ: “РАҲБАРЛАР БЕФАРҚ БЎЛМАСА, КОРОНАВИРУСНИ ЕНГАМИЗ ”

ПРЕЗИДЕНТ: “РАҲБАРЛАР БЕФАРҚ БЎЛМАСА, КОРОНАВИРУСНИ ЕНГАМИЗ ”

20 март 2020 йил
425
0

Жорий йил 19 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Бугунги шароитда саноат корхоналари, тадбиркорлар ва экспортёрлар биздан аниқ ва самарали чоралар кутаётганлигини, шу боис иқтисодиётда ҳисоб-китоб қилинаётган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун захира яратиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлиши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида президентимиз коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонга имзо чекдилар ва Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм шакллантирилишини айтиб ўтдилар.

Иқтисодий фаоллик пасайган пайтда аҳоли бандлиги масаласи алоҳида эътибор талаб этади. Шу боис Инқирозга қарши жамғармадан Жамоат ишлари жамғармасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади.Ушбу маблағлар одамларни иш билан таъминлаш, бунинг учун маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари қуришга йўналтирилади. Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилиб, иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларга кўмаклашилади.  

Ушбу чора-тадбирларни сифатли бажариш мақсадида Бош вазир раҳбарлигида Инқирозга қарши республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ушбу комиссия 22 мартдан бошлаб икки ой давомида ҳар бир туман ва шаҳарда коронавирусга қарши курашиш, саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, транспорт, логистика ва бошқа корхоналарни барқарор ишлатиш масалаларини ҳал қилиб боради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига бозорлардаги нарх-навонинг ўзгаришини кузатиб бориб, мавжуд захирадан қўшимча маҳсулотларини савдога чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Президентимиз фармонлари билан қатор солиқ имтиёзлари берилди

Фармонга кўра, 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар:

  • 8 476 таякка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига камайтирилиши ҳисобига 5,4 млрд.сўм;
  • алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилувчи 5 такорхоналарнинг ажратмалари 5 фоиздан 3 фоизга камайтирилиши ҳисобига 150 млн.сўм;(2019 йилда 3,1 млрд.сўм бюджетга тўлов амалга оширилган)
  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун 214 таумумий овқатланиш ташкилотларининг йиғим миқдори белгиланган миқдордан 25 фоизга камайтирилиши ҳисобига 514 млн.сўм.

2020 йилнинг 1 апрелидан 1 июлига қадар туристик (меҳмонхона) йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни суғоришда фойдаланилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 8 375 та субъектларнинг солиқ ставкалари 2020 йилда белгиланган ставкаларнинг 50 фоизига камайтирилиши ҳисобига 166 млн.сўм.

Жисмоний шахсларнинг 2019 йил учун йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августгача узайтирилади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилади.(солиқ тўловчилар сони 217 151 нафар, 33,6 млрд. сўм).

2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан моддий манфаат кўринишида оладиган даромадлари солиққа тортишдан озод этилади.

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашларига фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслар даромад солиғига белгиланган ставкани 30 фоизга камайтириш тавсия қилинди. 

Маҳаллий ҳокимият органлари тадбиркорлик субъектларига мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини фоизларсиз 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини тақдим этади. Бунда, ушбу солиқларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) солиқ тўловчининг аризаси ва вилоят Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Молия бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида бошқа ҳужжатларни талаб қилмасдан тақдим этилади.

Фармонда белгиланишича, 2020 йил 1 октябргача:

  • 131 тахўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган 41,2 млрд.сўмлик дебиторлик қарздорликлари учун жарималар қўллаш тўхтатилади;
  • 597 тасолиқ органлари томонидан вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловлари бўйича 8,6 млрд.сўмлик солиқ қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиб туради ҳамда солиқ қарзларини мажбурий ундириш чораларини кўрмайди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текшируви 2021 йил 1 январгача тўхтатиб турилади, жиноят иш доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан ўтказилаётган солиқ текширувлари бундан мустасно.

Албатта, ҳаммамиз бир бўлиб, бир ёқадан бош чиқарсак, синовли кунлардан талофатсиз чиқамиз. Аввало, соғлиқни сақлаш ходимларининг тавсияларига амал қилиб, вирусдан сақланишга этъибор қаратиш лозим. Давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсирларини камайтириш бўйича чора-тадбирлари, шубҳасиз, ўз вақтида кўрилган тадбирлардир.

                   Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимжонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар