Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда абитуриент ҳар куни 300 та тиббий ниқобни бепул тарқатмоқда

Жиззахда абитуриент ҳар куни 300 та тиббий ниқобни бепул тарқатмоқда

24 март 2020 йил
144
0

Бугун Жиззах шаҳридаги дорихоналардан бири олдида 20 ёшли Хуршид Соатов 300 дона тиббий ниқобни бепул тарқатди. Унинг бу ҳаракати тенгдошлари тугул, тадбиркорларга ҳам ибратдир.

Абитуриентман. Дуо олишни истайман. Холам тикиб берган тиббий ниқобларни ҳар куни олиб чиқиб тарқатаяпман, - дейди Хуршид.

Хуршиднинг бу ҳаракати атрофдаги дорихона эгаларини ҳам бепул тиббий ниқоб тарқатишга ундади.

“Эски шаҳар” деҳқон бозорида ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят бўлими вакиллиги ходимлари томонидан тиббий ниқоблар тарқатилди.

Савоб истагида бўлганлар учун ҳар доим сабаб топилади. Бугунги ҳатти-ҳаракатимиз учун эртага уялиб қолишдан асрасин.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар