Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда тадбиркор йодланган икки тоннага яқин ош тузини бепул тарқатди

Жиззахда тадбиркор йодланган икки тоннага яқин ош тузини бепул тарқатди

25 март 2020 йил
208
0

Ажойиб  ибора бор: “топган гул, топмаган бир боғ пиёз билан”. Карантин муносабати билан айрим истеъмол товарларига эҳтиёж ошган шу кунларда тадбиркорлар, қўли очиқ инсонлар савоб олиш умидида ўз маҳсулотларини бепул улашмоқдалар.

“Soletti Product”  йодланган ош тузи ишлаб чиқариш корхонасининг вилоятимиздаги вакили Фурқат Ҳусанов Наврўз байрами куни Жиззах марказий деҳқон бозорида 850 килограмм ош тузини аҳолига тарқатди. 22 март куни эса Эски шаҳар деҳқон бозорида шу акция такрорланди. Бунда 900 кг. йодланган ош тузи бепул тарқатилди.

Акциядан мақсад аҳолининг сифатли, соғлиқ учун фойдали бўлган ош тузига бўлган талабини қондириш билан бирга карантин вақтида халқимизга мадад бўлиш, юртдошларимизнинг кўнглини кўтаришдир, - дейди Фурқат Ҳусанов.  

  Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар