Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида эпидемияга қарши курашиш бўйича туман штаби тузилди

Зомин туманида эпидемияга қарши курашиш бўйича туман штаби тузилди

26 март 2020 йил
445
0

Зомин тумани ҳокимининг “Туман худудига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича туман махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида” фармойиши тасдиқланди.

Фармойишга мувофиқ “Зомин туманида ҳудудида COVID-2019 каронавирус инфекциясининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси” ҳам тасдиқланди.

Унга кўра, каронавирус инфекциясининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун эпидемияга қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат санитария эпидемиология осойишталик агентлиги биносида туман Штаби тузилди.

Шунингдек, чора-тадбирлар режасида – туман Тиббиёт бирлашмасининг марказий касалхона юқумли касалликлар бўлимида (провизор госпитал ва изалятор ташкил қилиш) беморларни даволаш учун етарли миқдорда “Коронавирус”га қарши симптомик дори-дармонлар, тиббий анжомлар ва дезинфекцияловчи воситалар захирасини яратиш;

– Короновирус касаллигига чалинган бемор билан мулоқотда бўлганлар ва чет давлатларда турли хизмат сафарларида бўлиб қайтганларни вақтинча 14 кун давомида (карантин) тиббий назоратда ушлаб туриш мақсадида туман “Тиббиёт коллежи”нинг талабалар ётоқхонаси ва бошқа хоналаридан изолятор, обсерватор сифатида фойдаланиш;

– Тумандаги барча ташкилот, корхона, тадбиркорлик субъектлари ва хизмат кўрсатиш сохаларида Короновирус касаллигини юқтириб олмаслик учун дезенфекция тадбирларини амалга ошириш, ишчи ходимлар ва фуқаролар томонидан  мунтазам равишда қўлларини ювиб туришлари учун махсус гигиена анжомларини яратиш ва хлор эритмаси керакли жойларни дезенфекциялаб туриш, каби вазифалар белгилаб ўтилган.

Фуқаролар диққатига!

Коронавирус касаллигининг четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш учун эпидемияга қарши кураш тадбирларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман Штаби Давлат санитария эпидемиология осойишталик агентлиги туман бўлими биносида жойлашган.

Тел.: 72-3921779

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар