Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради

Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради

02 апрель 2020 йил
448
0

Нозима Тугалова   бир неча йиллардан буён “Тадбиркор аёл” ишбилармон  аёллар ассоциацияси вилоят  бўлимини  бошқариб келмоқда.

У бугун оиласи билан коронавирусдан ўз-ўзини изоляция қилиш муҳим аҳамиятга эга деб билади. Оиласи билан карантин қоидаларига амал қилиши билан бирга баъзи оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ишсизлик ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида ҳайрли ишларни амалга оширмоқда.

Жиззах шаҳридаги 4-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи ишсиз 16 нафар хотин-қизлар уйда ўтириб, тадбиркорлик қилишлари учун шарт –шароитлар яратилди.

Мазкур секторга  қарашли маҳаллаларда 72 камбағал оилада 383 киши яшайди. Тўғри, уларнинг аксарияти томорқасида деҳқончилик қилиб, ўз ҳаётини ўнглаб олган. Уларнинг айримларига замонавий тикув дастгоҳлари, тикишлари учун эса зарур материаллар етказилмоқда.

Тикувчи аёллар оилалари даромадларини ошириш учун буюртма асосида ҳар хил турдаги кийим-кечакларни  тикишмоқда. Ҳозирги  кунда уюшма ёрдамида тадбиркорликни йўлга қўйган Дилрабо Абдураҳмонова сингари моҳир тикувчилар уйда ўтириб, буюртма асосида Жиззах аккумулятор заводи ва вилоят санитария- эпидемиология осойишталик маркази ходимлари учун  бир кунда 1500 донадан ниқоблар тикишмоқда.

- Биз оиламиз  билан уйда ўтирибмиз. Лекин телевидение ходимлари ҳам солиқ органи хизмати ходимлари ҳам касалликни олдини олиш борасида тинмай профилактик тадбирларни  олиб боришаяпти, ўзим тиккан ниқоблардан уларнинг саломатликлари учун 1000 донасини сахҳоват тарзида ҳадя қилдим,-  дейди Нозима Тугалова.
                                         Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар