Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах бозорида нархлар қандай?

Жиззах бозорида нархлар қандай?

02 апрель 2020 йил
467
0

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлик ҳолати аниқлангандан сўнг халқимиз ўртасида ортиқча саросима келтириб чиқармаслик мақсадида, бозорлардаги нарх-навонинг сунъий оширилишига қарши зарур чоралар кўрилмоқда.

Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва масъул идоралар ҳамкорликда бозорлардаги ҳолатни кўздан кечирди. Масалан Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида тадбиркор ва фуқаролар одатий савдо ишлари билан банд. Дастлабки кунларда кузатилган нархларнинг сунъий оширилиши ва саросима ҳолатлари мавжуд эмас.

 Аммо истисно ҳолатда айтадиган бўлсак, картошка нархи анчайин ошган. Аксарият фуқаролар ушбу ҳолатдан норози. Айрим расталарда маҳсулотлар нархлари ёзиб қўйилган бўлсада, баъзи маҳсулотлар учун нархлар ёзилмаган. Фуқаролар ўртасида тушунмовчиликкка сабаб бўлиши мумкин бўлган бу каби ҳолатлар юзасидан ўрганиш жараёнида савдогар ва масъулларга кўрсатмалар берилди.

Эски шаҳар деҳқон бозорида ҳам савдо ишлари одатий тусда кетмоқда. Бироқ картошка нархи бу ерда ҳам сезиларли даражада ошган. Тадбиркорлар картошканинг ошишига ушбу маҳсулотга бўлган талабнинг юқори даражадалиги ва таъминотда узилишлар бўлаётганлиги билан изоҳлашди. 

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар танқид қилиниб, масъулларга кўрсатмалар берилди. Таъкидлаш жоизки, бугун халқимиз муҳим синов олдида турибди. Синовли кунларда кишилардан ҳамжиҳатликда, бир-бирига ўзаро ёрдам беришни талаб этади. Қисқаси, нархларнинг сунъий кўтарилишига йўл қўймаслик ва санитар эпидемиологик барқарорликни сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар