Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида савдо ярмаркаси ташкил этилди

Фориш туманида савдо ярмаркаси ташкил этилди

03 апрель 2020 йил
486
0

Бугунги кунга келиб коронавирус инфекцияси жаҳоннинг кўплаб давлатларида тарқалиб, айрим мамлакатларда жиддий тус олди.

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.
Коронавирус инфекцияси билан кураш нафақат соғлиқни сақлаш ходимлари балки барча аҳоли, ташкилотлар ва корхоналар ходимларининг долзарб вазифасидир.
Туман прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги «Нарвон», «Қораабдол ота», «Яссикечув», «Мустақиллик» ва «Гараша» маҳаллаларида яшовчи аҳолининг узоғини яқин қилиш, карантин даврида аҳолини бозорма-бозор чопиб юришини олдини олиш мақсадида туман прокуратураси ташаббуси билан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар доирасида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда савдо ярмаркалари ўтказилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий оширилишининг олдини олмоқда.
«Яссикечув» маҳалласида ўтказилган савдо ярмаркасида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархда сотилиб, аҳоли картошкани 3200 сўмдан, сабзи, пиёзни 1500 сўмдан харид қилди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Оллоёр Назарқосимов.
Бугунгидай оғир кунларда халқимизнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилаётган «Жавоҳир» хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси жамоасига ҳамда нарх-навони назорат қилиб турган туман прокуратураси ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар