Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » КАРАНТИН ШАРОИТИДА BMB TRADE GROUP ИНТЕРНЕТ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФАОЛ ФОЙДАЛАНМОҚДА

КАРАНТИН ШАРОИТИДА BMB TRADE GROUP ИНТЕРНЕТ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФАОЛ ФОЙДАЛАНМОҚДА

03 апрель 2020 йил
798
0

BMB TRADE GROUP коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур санитария талаблари ва ҳукумат тавсияларига қатъий риоя қилмоқда. 

Компания ходимларининг аксарият қисми Интернет орқали онлайн тарздаги ишга ўтказилган. Ушбу шароитларда хорижий ҳамкорлар билан инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган муайян тадбирлар компания офисидан видеоконференц алоқа (ВКА) ёрдамида ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 26 март куни Opera SRL компанияси президенти Паоло де Анжелис (Италия), Advantage Central Asia компанияси президенти Дмитрий Родин (Франция) ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши аъзоси, Аграр, озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский билан учрашувлар ўтказилди. 

Ўтказилган мажлислар давомида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида зафарон маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, қуритилган меваларни Францияга дастлабки экспорт қилишга тайёргарлик кўриш ҳамда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Агрологистик мажмуасини қуриш бўйича қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

Тадбирлар натижасида мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилишни ривожлантиришга қаратилган муҳим инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш, дунёда коронавирус пандемиясига қарши кураш чора-тадбирлари билан боғлиқ шароитларда режаларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш келишиб олинди. 

Компания мунтазам равишда ўз фаолиятида ВКА ва бошқа замонавий алоқа тизимларининг имкониятларидан кенг ва мунтазам фойдаланишни давом этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар