» » Интернетда “Карантиндаги ҳокимларимиз аҳоли билан умуман иши йўқ” сарлавҳаси остида чиққан хабарга Жиззах шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди

Интернетда “Карантиндаги ҳокимларимиз аҳоли билан умуман иши йўқ” сарлавҳаси остида чиққан хабарга Жиззах шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди

06 апрель 2020 г 932 Комментарии: 0

Интернетнинг https://www.youtube.com/ сайтидаги “Оқ ва қора” каналида бир томонлама ёндашилиб, фуқаро Назарова Фаридани Жиззах шаҳар ҳокими билан суҳбати акс эттирилган “Карантиндаги ҳокимларимиз аҳоли билан умуман иши йўқ” сарловҳаси остида ёритилган хабарга Жиззах шаҳар ҳокимлиги вазиятни махсус ишчи гуруҳи билан ўрганиб ўз расмий муносабатини билдирди

Хусусан, ўрганишлар натижасида Назарова Фарида Жиззах шаҳар, “Сайилжойи” маҳалласи Ишчилар кўчаси, 26-уйда рўйхатда туради. Бир йилдан буён Шароф Рашидов тумани, “Қаҳрамон” маҳалласидаги янги ҳовлида турмуш ўртоғи Назаров Асқар ва 6 нафар фарзанди билан истиқомат қилиб келади.

Фуқаронинг шаҳар ҳокимига телефон орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган оғзаки мурожаати асосида унинг оилавий аҳволи ва яшаш шароитлари суриштирилди.

Суриштириш жараёнида фуқаро Ф.Назарова Жиззах шаҳар, “Сайилжойи” маҳалласи, Ишчилар кўчасидаги қайнотасига тегишли бўлган 26-уйда рўйхатда туриши маълум бўлди.

Шаҳар ҳокимлигида ташкил қилинган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фуқаро Ф.Назарованинг қўл телефонига бир неча бор қўнғироқ қилинганда, телефони ишламаганлиги сабабли у билан боғланишни ҳамда яшаш манзилига аниқлик киритишнинг имкони бўлмади.

Аниқланишича, фуқаро Ф.Назарова бугунги кунда Жиззах шаҳар ҳудудида яшамаслиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туманидаги мутасадди ташкилотлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Ф.Назарованинг Ш.Рашидов тумани, “Қаҳрамон” маҳалласида 0,12 га (сотих)ли 3 хонали янги ҳовлида яшаб келаётганлиги, шунингдек, унга шаҳар ҳокимлиги хузуридаги комиссия томонидан 2019 йилда Жиззах шаҳар, “Олмазор” маҳалласи ҳудудида Дастур асосида қурилган янги кўп қаватли уй-жойлардан 7-уйнинг 19-хонадони ажратилганлиги ва ушбу хонадонда ҳозирги кунда ҳеч ким яшамаётганлиги аниқланди.

Шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари Ш.Рашидов тумани, “Қаҳрамон” маҳалласи бориб, фуқаро Ф.Назарованинг хонадонида бўлишди. Гарчи, фуқаро бугунги кунда шаҳар ҳудудида яшамаётган бўлсада, унинг оилавий аҳволини инобатга олиб, оиласига шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бундан ташқари, фуқаро Ф.Назарова шаҳар ҳокимлигидан турмуш ўртоғи А.Назаровга Жиззах шаҳар ҳудудидан автомобилларни ювиш шаҳобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб бериш талабини қўймоқда. Мазкур масала юзасидан фуқаро Ф.Назаровага ер ажратиб бериш масаласи (е-auksion) электрон тизими орқали амалга оширилиши тушунтирилди.

Фуқаролардан ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишда биринчи навбатда, ўз манфаатлари йўлида бирорта раҳбар ёки мансабдор шахсни обрўсизлантирмасликка, асоссиз гап-сўзларга ишониб, уларнинг мансабларини суистеъмол қилинишига йўл қўймасликка, қолаверса, қонунларимизда кўрсатиб ўтилган талаблардан четга чиқмасликка жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз. 

Шунингдек, аҳоли мурожаатларини интернетга жойлаштиришдан олдин журналистик этикага ри оя қилган холда, блогерлардан биртомонлама ёндашув қилмасдан вазиятни ҳартомолама ўрганиб, кейин ўз каналларида жойлаштиришса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!