Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда 700 дан зиёд эҳтиёжманд инсонларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Жиззахда 700 дан зиёд эҳтиёжманд инсонларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

07 апрель 2020 йил
484
0

4 апрель санасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди билан ҳамкорликда "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази" ташкил этилди.

Айни кунда мазкур марказнинг республикамизнинг барча ҳудудларида филиаллари ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Бунда 1197 қисқа рақамлардан келаётган мурожаатлар ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз қариялар, кам таъминланган оилалар каби турдаги фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш йўлга қўйилган.

Марказ ташкил этилган кундан бугунги кунгача буён мингга яқин мурожаатлар бўлди. Асосий мурожаатлар карантин сабаб озиқ -овқат, дори-дармонга бўлган эҳтиёжлардир.

Мазкур мурожаатларнинг 700 дан зиёди ҳал этилди ҳамда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар