Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » 7 апрель ҳолатига кўра Жиззах шаҳрида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди

7 апрель ҳолатига кўра Жиззах шаҳрида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди

07 апрель 2020 йил
19 832
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан 2020 йил 7 апрель тунги соат 02:14 да ҳолатига Республикамизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони тўғрисида берган ахборотида кўрсатилган 2 нафар жиззахлик фуқаролар Жиззах вилоятида ҳисобда туради. Улар ҳозир бошқа вилоятларда даволанмоқдалар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Коронавирусга қарши кураш штабининг берилган охирги маълумотига кўра 7 апрель соат 15:00 ҳолатида Жиззах шаҳрида 1 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Қувонарлиси иккинчи гумонланувчининг қўшимча топширган тест натижалари манфий чиқган. Яъни коронавирус инфекцияси аниқланмаган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар