» » Жиззах вилояти бўйича 1000 га яқин хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Жиззах вилояти бўйича 1000 га яқин хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

08 апрель 2020 г 1 322 Комментарии: 0

Бир неча кун аввал "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази" ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда мазкур марказ, ўз фаолиятини Жиззах шаҳри У.Тўрақулов кўчаси 12 уй(Жиззах Олимпия захиралари коллежи)да олиб бормоқда.

Аҳолининг мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида 1197 қисқа рақами билан “Call-марказ” ташкил этилди. “Call-марказ”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгашининг 12 нафар кўнгилли ёшларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, аҳолидан тушаётган мурожаатлар тезкорлик билан рўйҳатга олинмоқда, бугунги кунга келиб аҳоли томонидан “Call-марказ”га жами 1500 та мурожаат келиб тушган бўлиб,(7 апрель тушгача бўлган ҳолат) ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилмоқда.
Ҳар бир туманда шаклланган ишчи гуруҳлар аъзолари маълумотларни умумлаштириб манзилли рўйҳат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, гуруч, картошка, ёғ, пиёз, макарон, шакар)ни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг 30 нафар кўнгилли ёшлари томонидан 13 та “Damas” автомашинаси орқали манзилларига етказилмоқда.
Бугунги кунга қадар Жиззах вилояти бўйича 1000 тага яқин хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!