Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Пахтачиликда агрокластер тизими Зафаробод туманда қандай самара берди?

Пахтачиликда агрокластер тизими Зафаробод туманда қандай самара берди?

09 апрель 2020 йил
372
0

Ўтган йили Зафаробод туманида пахтатўқимачилик агрокластери ташкил этилди. "JIZZAX KENTEKS"МЧЖ билан тумандаги 245 та фермер хўжаликлари пахта етиштириш бўйича контрактация шартномаси туздилар. Хўш, пахтачиликда агрокластер тизими туманда қандай самара берди? Фермерларнинг кластерга ишончи ортдими?

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ином Шакаров бу ҳақда шундай деди: — Туманимизда пахтачиликка ихтисослашган барча фермер хўжаликлари кластер тизимининг афзалликларини аллақачон тушуниб етдилар. Ютуқлар шундаки, кластер тизими мажбурий меҳнат борасидаги эътирозларни олиб ташлади. Қишлоқ хўжалигига кластерлар орқали энг янги техникатехнологиялар кириб келмоқда. Дастлаб бу тизимга ўтилаётганда мутахассислар томонидан икки хил таклифлар билдирилди. Ҳозир таклифлар ўзининг ижобий самарасини берди. Фермер қатор муаммолардан қутилди. Кластер унга елкадош бўлаётганидан мамнун. Илгари ернинг умрини беҳуда ўтказган фермернингбугун дунёқараши ўзгарди.Укластер билан ишлашдан манфаат топаяпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳа — қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратди. Тизим фаолиятини ривожлантириш, фермер ва деҳқонлар даромадини ошириш, аҳоли дастурхонини сифатли мевасабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан изчил чоратадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилдан пахта ва ғалла учун давлат буюртмасининг бекор қилиниши мамлакатимизнинг 60 фоиз аҳолиси ҳаётида туб бурилиш ясайди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган бу ислоҳот инқилобий янгилик бўлди. Энди фермерлар ва кластерлар режа учун эмас, ўз манфаати, фойдаси учун меҳнат қилади. Ҳудудларда экинларни жойлаштиришда рақобат бўлади. Қайси маҳсулот бозорбоп ва харидоргир бўлса, кўпроқ экилади.

— Бугун ишлаган, меҳнат қилган деҳқон ютиши аниқ, — дейди Охунбобоев номли сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги "Дониёр Одилов" фермер хўжалиги раҳбари Одил Одилов. — Илгари ҳисоб рақамимиздаги маблағга эгалик қилолмасдик. Банкдаги пулларимизбизнинг рухсатимизсиз ўзлаштирилар эди. Натижада давлатдан қарздор бўлиб қолардик. Эндиликда кластер ва фермер ўртасида шартномавий боғлиқлик яратилди. Шунинг учун ҳам Зафаробод туманида пахтачиликтўқимачилик агрокластери билан узоқ вақт ишлашни орзу қилаётган, нафақат бугуни, келажагини ҳам кўраётган фермерларда ишлашга иштиёқ, муносабат ҳам ўзгарди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар