Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » 9 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида 3 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган

9 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида 3 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган

09 апрель 2020 йил
705
0

9 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра Жиззах вилоятида 3 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.
Беморларга шифокорлар томонидан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Шунингдек, шу кун ҳолатига 696 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан 552 нафари уй карантинида, 144 нафари стационар карантинга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, мутасадди бошқарма ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш

бошқармаси Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар