Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиобод туманида кўчма савдо дўконлари чекка ҳудудлар аҳолисига ҳам сифатли хизмат кўрсатмоқда

Янгиобод туманида кўчма савдо дўконлари чекка ҳудудлар аҳолисига ҳам сифатли хизмат кўрсатмоқда

10 апрель 2020 йил
487
0

Юртимизда карантин тадбирлари амалга оширилаётган бугунги шароитда аҳолининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши кузатилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокимининг карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш мақсадида қабул қилинган 85-Ф сонли фармойишига асосан тумандаги барча маҳаллаларда кўчма савдо дўконлари ташкил этилиб, аҳолининг зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари қондирилмоқда.

Ҳар куни тонгда махсус ажратилган автотранспорт воситалари дезинфекция қилиниб, маҳаллалар томон ўз манзилларига йўл олишиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишмоқда.

Шу каби кўчма савдо дўконлари “Баландчақир”, “Совот”, “Шодлик” маҳаллалари ҳамда туманимизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Хўжамушкент ҚФЙ ҳудудларида ҳам ташкил этилиб, аҳолига зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда етказиб берилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар