» » "Jizzax kenteks" маҳсулотлари — хорижга экспорт қилинади

"Jizzax kenteks" маҳсулотлари — хорижга экспорт қилинади

10 апрель 2020 г 4 445 Комментарии: 0

"JIZZAX KENTEKS" МЧЖ томонидан ҳудудда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар бир талай.

Пахта қабул қилиш корхонаси биқинида чигитни қайта ишлаб, ундан ёғ олинадиган корхона ҳадемай фойдаланишга топширилади. Айни пайтда бу ерда дастгоҳларни жиҳозлаш, ўрнатиш ишлари олиб борилаётир. Корхона тўлиқ қувват билан ишлагач, суткасига 100 тонна, йилига 20000 тонна хом ашё қайта ишланади.110 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.

100 гектар майдонда помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини табиий ва иссиқхона шароитида етиштириш бўйича агрокластер лойиҳаси ҳам жорий йилда амалга оширилади. Яна бир муҳим лойиҳалардан бири агрокластер ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан йирик чорвачилик комплексини барпо этиш кўзда тутилган. Унга кўра, 12 гектар майдонда чорвачилик фермаси бунёд этилади. 810 гектар майдонга чорва учун озуқа экинлариетиштирилади. Комплекс ишга тушгач, 2400 бош наслли қорамоллар парвариш қилиниб, кўпайтирилади. Кейинчалик гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш линиялари ташкил қилинади.

Мазкур пахта-тўқимачилик агрокластери Жиззах эркин саноат ҳудудида ипйигирув фабрикасини ҳам барпо этмоқда. Корхона жорий йилнинг сентябрида фойдаланишга топширилади. Лойиҳа қиймати 21 миллион 800 минг еврони ташкил этувчи мазкур корхонада пахта толаси қайта ишланади. Швейцария, Япония ва Туркиядан келтирилган замонавий дастгоҳлар ёрдамида суткасига 30 тонна, йилига 10500 тонна ипкалава, трикотаж кийимкечаклари тайёрланади. Ярим тайёр, тайёр ва қайта ишланган маҳсулотлар юз фоиз ҳорижга экспорт қилинади. Корхона ишга тушгач, 810 нафар ёшлар янги иш ўрни билан таъминланади.

2020-2022 йилларга мўлжалланган туманнинг ижтимоийиқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, ҳудудда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик, узумчилик, гидропоника усулда иссиқхоналар ташкил этиш бўйича ўттиздан ортиқ лойиҳалар амалга оширилади. Бу билан яна қўшимча 500 та иш ўрни яратилади. Жорий йилда зафарободлик соҳибкорлар томонидан 4 миллион 868 минг АҚШ доллари қийматидаги мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Хитой, Туркия, Ҳиндистон давлатларига экспорт қилинади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!