Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди

Жиззахда бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди

13 июль 2018 йил
579
0

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши биланҳамкорликда Дўстлик туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди.

Тадбирга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг олий тоифали мутахассилари, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари, маҳаллаларда яшовчиюзга яқин партия электорати бўлган кам таъминланган,ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ОАВ ходимлари таклиф этилди.

Тадбир давомида кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, пенсионер отахон ва онахонлар, болалар, жисмоний имконияти чекланган шахсларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилган имтиёзлар,шароитлардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Олий тоифадаги малакали мутахассислартомонидан аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббиёт ходимлари учун давра суҳбати ҳам ташкил этилиб, бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинаётган соҳага оид қонун ва қарорлар, норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти йиғилганларга тушунтирилди. Тиббиёт ходимлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқот жараёнида фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклифлар олинди.

Хусан Абдуниязов


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар