» » Ўзбекистонда карантин вақти донорлар сони камайиб кетгани сабабли Жиззахдаги ҳарбий хизматчилар ҳам оғир беморлар учун қон топширди

Ўзбекистонда карантин вақти донорлар сони камайиб кетгани сабабли Жиззахдаги ҳарбий хизматчилар ҳам оғир беморлар учун қон топширди

11 апрель 2020 г 1 510 Комментарии: 0

10 апрель, жума куни, Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари карантин вақтида потенциал донорлар сони кескин камайиб кетганлиги сабабли кўнгилли равишда қон топширди. Бу ҳақда  Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Унинг айтишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, қон маҳсулотлари захираси ҳам камайди. Ўтган вақт ичида онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморлар учун донорлар ёрдамига муҳтожлик сезила бошлади.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шу сабабли муаммони бартараф этишга ҳарбий хизматчилар ҳисса қўшди. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан келишган ҳолда ҳудудий қон қуйиш марказлари мутахассислари томонидан Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларида хизматни ўтаётган кўнгилли ҳарбий хизматчилардан донорлик қони олишлари йўлга қўйилиб, бунинг учун етарлича шарт-шароит яратилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

«‘Эзгулик, албатта, қайтади’ шиори остида ўтказилган тадбирда донорлик қони топширган ҳарбий хизматчилар тиббиёт пунктининг ўзида оқсил моддаларга бой маҳсулотлардан тановул қилишди. Улар бир суткага дам олишга юборилди ҳамда 3 кунга жисмоний машқлардан озод қилинди», — дейилади хабарда.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Маълумот учун, вилоят қон қуйиш кўчма станциясининг кунлик қуввати 150 нафар донордан қон олишга мўлжалланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!