» » Жиззахда йилига 25 минг тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззахда йилига 25 минг тонна чиқинди қайта ишланади

13 июль 2018 г 2 701 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида инвестиция қиймати 400 минга АҚШ долларига яқин, йилига 25 минг тонна чиқиндини қайта ишлайдиган корхона қурилади. 
Снимок.JPG

Борий АЛИХОНОВ, 
Ўзбекистон экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси: 
«Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнига чет эл инвестицияларини жалб этиш ва амалий ишлар рўёбига ҳам катта эътибор берилмоқда. Хусусан, "SEMAK Equipment’s and Technology” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга мувофиқ, Жиззах вилоятида инвестиция қиймати 400 минга АҚШ долларига яқин, йилига 25 минг тонна чиқиндини қайта ишлайдиган корхона қурилади. Ҳозирги пайтда бунёдкорлик ишлари жадал олиб бориляпти.
Йирик саноат корхоналарида вакилларимизни тайинлаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилаяпти, яъни атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага мансуб 593 корхонада вакилларимиз иш бошлади. Қолаверса, 760 дан ортиқ корхоналар фаолияти ўрганилди. Танишувлар жараёнида уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. 
Олдимизда эса ҳали вазифалар кўп. Экологик таълим тарбияни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг "Экологик таълим концепцияси”нинг қабул қилинишини жадаллаштириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтиришни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, сув захираларини муҳофаза қилиш, сув истеъмоли, сувларнинг давлат ҳисоботини юритиш, сув хўжалиги иншоотларига зарар етказганлик учун жисмоний ва юридик шахслар масъулиятини оширишга бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш шулар сирасидандир. Бундан ташқари, Орол муаммоларининг олдини олиш, ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, бу борадаги мавжуд камчиликларни халқаро ҳамжамият ва ҳамкор давлатлар молиявий кўмагини жалб этган ҳолда ҳал этиш истиқболдаги фаолиятимизда муҳим йўналишлар ҳисобланади.
Кўриниб турибдики, олдимизда турган вазифалар ниҳоятда залворли. Уларни муваффақиятли тарзда амалга ошириш ҳар биримиздан бор билим ва маҳоратимизни ишга солишни, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Ватанимиз тараққиёти йўлида ёниб яшашни талаб этади. Ана шунда халқимизнинг бизга билдирган ишончини маълум даражада оқлаган бўламиз.»
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!