» » Сенатор: Бугунги ташвишларни куч ва ирода билан енгамиз

Сенатор: Бугунги ташвишларни куч ва ирода билан енгамиз

22 апрель 2020 г 1 282 Комментарии: 0

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши курашиш ва унинг профилактикаси юзасидан муҳим ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари натижасида мамлакатимизда коронавирус асоратларининг олдини олиш ва камайтириш борасида чора-тадбирлар белгиланди.

Президентимиз мунтазам видеоселектор йиғилишлари ўтказиб, коронавирус пандемиясига қарши курашиш, асоратларини бартараф этишда барча босқичдаги давлат ташкилоти раҳбарлари, масъул шахслар вазифаларини белгиланди. Айниқса, тиббиёт ходимларига зарур шароит ва имтиёзлар берилди.  

Президентимизнинг коронавирус масаласида халқимизга қилган мурожаатлари мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбига таскин ва ишонч берди. Аҳамиятлиси, юртдошларимиз ўзининг бор кучи ва иродаси, юксак масъулиятини намоён этмоқда. Бу эса дунё ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланмоқда.

Жиззах вилоятида ҳам коронавирус инфекциясига қарши муҳим чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шаҳар ва туманларда тузилган махсус штаблар фаол ҳаракат қилмоқда. Жамоатчилик жойлари, деҳқон бозорлари, корхона ва ташкилотлар ҳудудлари, кўп қаватли уйлар кириш подъездлари ва аҳоли яшаш массивларида дезинфекция ишлари мунтазам амалга оширилмоқда. Масофадан хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди. Талаб ва сўровлар асосида аҳолига зарур дори-дармон ва тиббиёт воситалари, озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилмоқда.    

Бироқ энг асосий вазифа “ижтимоий масофани сақлаш” бўлиб қолмоқда. Вирус тарқалишининг олдини олиш учун жамоат жойларидан узоқлашиш, кўчадаги ҳаракатни, ўзаро мулоқотларни чеклаш зарурлиги тўғрисида тавсиялар берилмоқда.

Дарҳақиқат, карантин талабларига қаттиқ риоя қилиш ва буни фуқаролик бурчимиз деб қабул қилишимиз зарур. Зеро, вирус тарқалишининг олдини олишда энг ишончли усул – гигиена қоидаларига риоя қилиш саналмоқда.

Ваҳоланки, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ҳалқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ҳалқимиз турмуш фаровонлигини оширишга, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, қонун устиворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Зотан, бугунги ташвишларни куч ва ирода билан енгамиз

Нусратулло ПАРДАЕВ, Олий Мажлис Сенати аъзоси.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!