» » Вилоят ҳокими соҳа ходимларига хизмат автомобилларини топширди

Вилоят ҳокими соҳа ходимларига хизмат автомобилларини топширди

22 апрель 2020 г 3 453 Комментарии: 0

Мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда вилоятимизда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вирусга қарши кураш бўйича қатъий чора-тадбирлар белгиланиб, тезкор хизматлар ва барча мутасадди ташкилотларнинг ҳаракатлари мувофиқлаштириб борилмоқда.
Ходимлар томонидан биринчи навбатда аҳоли кўп йиғиладиган масканлар, жумладан, бозорлар, савдо марказлари, марказий кўчалар ва унга туташ бино-иншоотларда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассисларини жалб қилган ҳолда дезинфекция ишлари амалга оширилди. 

Вилоят бўйича дезинфекция ишларини самарали ўтказиш мақсадида 20 дона “Элдош” русумли юк мотоцикллари вилоят мудофаа бошқармасидан 4 та, фавқулотда вазиятлар бошқармасидан 20 та, вилоят ободонлаштириш бошқармасидан 30 та транспорт воситалари дезинфекция ишларига жалб этилди ва дезинфекция ишларини кенг қамровда ўтказиш мақсадида вилоят бандликка кўмаклашиш марказининг ёрдами билан қўшимча 340 нафар фуқаролар дезинфекция ишларига  жалб этилди.

Мазкур ишларни кўламини янада кенгайтириш ва соҳа вакиллари ишини унумдорлигини ошириш мақсадида бугун вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига хизмат автомашиналарини топширди.  

Хусусан, 7 дона “Damas”  Янгиобод, Зомин, Зарбдор, Бахмал, Ш.Рашидов, Фориш, Зафаробод туманларига ҳамда 2 дона “Neksiya-3” вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!