» » БЕМОРЛАР СОҒАЙИБ ЧИҚАЁТГАН ҲУДУДЛАР ҚАТОРИГА ЖИЗЗАХ ҲАМ ҚЎШИЛДИ

БЕМОРЛАР СОҒАЙИБ ЧИҚАЁТГАН ҲУДУДЛАР ҚАТОРИГА ЖИЗЗАХ ҲАМ ҚЎШИЛДИ

23 апрель 2020 г 1 542 Комментарии: 0

Карантин даврида коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлигини ҳар биримиз яхши билиб олдик. Шунингдек, тиббиёт ходимлари ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларни халқаро стандартлар асосида самарали даволаш борасида етарлича тажриба тўплашди ва амалиётда кенг қўллашмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Анжидон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари сафига эндиликда Жиззах вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайган бемор (эркак) 35 ёшда бўлиб, Жиззах шаҳридан. У коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 455 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!