» » Ҳаёт синовидаги имкониятлар.

Ҳаёт синовидаги имкониятлар.

24 апрель 2020 г 840 Комментарии: 0

Инсон ҳаёти ҳар  доим синовларга бой. Қийинчиликлар, йўқотишлар, турли  хил  кўринишдаги синовлар, айрилиқ-у дардлар оғуши бизга бегона  эмас...!

Бугунги кунда дунё мамлакатларини хушёрликка ундаётган короновирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган синовидир. Аслида бизни  бахтлар эмас, бахтсизликлар яшашга ундайди... Инсоният короновирус туфайли бахт  ва  бахтсизлик, ҳаёт  ва  ўлим, фидоийлик ва бепарволик ўртасида турибди. Бундай йўлларни танлаш эса ўзимизнинг қўлимиздадир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: - «...Тиббиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, давлат бунга қанча-қанча маблағ ажратмасин, одамларимиз шифокорлар тавсиясига амал қилмаса, тартиб-интизомли бўлиб, карантин қоидаларига риоя этмаса, барча кўрилаётган чораларимиз, пандемияга қарши курашиш учун сафарбар қилинган юз минглаб фидойи инсонларнинг меҳнати беҳуда кетиши мумкин», — дея жонкуярлик билан халққа мурожаатига аҳолимиз қандай жавоб бераяпти? Аслида  бу гапларнинг мазмун  ва  моҳиятини тушуниб етаяпмизми? Наҳотки ўзимизни, ота-онамизни, фарзандларимизни, дўсту-биродарларимизни асраб-авайлаш шунчалик қийин бўлса? Аҳолидан фақат уйда ўтиришни, ниқобсиз юрмасликни, тозаликка қатъий эътибор беришимизни сўраяпти, холос.

Халқимиз ҳар ишнинг бир хайрли томони бор дейишади. Келинг, мана шу талаб ва илтимоснинг хайрли томонларини қисман кўриб чиқайлик.

Оила аъзоларингиз учун бир неча кун вақт ажратганмисиз, ажрата олганмисиз? Оилангиз билан жамулжам бўлиб бир дастурхон атрофида яқин вақтлар ичида ўтириб овқатландингизми? Йўқ. Кимдир ишда, кимдир ўқишда, кимдир сафарда... Ёнингиздаги жуфти ҳалолингизга меҳр, ширин сўз, эътибор  беришга вақтингиз бўлганмиди? Фарзандларингиз, набираларингиз билан бирга дарс таёрладингизми? Китоб-чи, китоб ўқиб бердингизми? Китоб жавонингиздаги (агар бор бўлса) китобларингизнинг чангини артишга...йўқ-йўқ, уларни очиб ўқишга қачон вақт ажратган эдингиз? Эслай оласизми? Ёшлигингиздан хотира бўлган суратларингизни, кундалигингизни қўлингизга олишга вақтингиз бўлганмиди? Анчадан буён қариндошингиз, дўстингиз, яқин қадрдонларингиз, танишларигизнинг ҳолидан телефон орқали хабар ололганмидингиз? Кўнглингизда кимнидир билиб-билмай хафа қилиб қўйган инсонингиздан узр сўрашни хоҳлаётган эдингизми? Хатоларимизни тузатишга, узр сўрашга вақт ажратганмидик? Йўқ ажратмагансиз. Уйдаги йиғилиб қолган ишларни айтмаса ҳам бўлаверади. Чунки бунга вақтингиз, имконингиз йўқ эди.Мана сизга вақт ва имконият. Мана шу ишларни уйдан чиқмасдан бажариб, елкамиздаги юклардан қутулишнинг имкони азизлар. Аммо шуни унутманг-ки биз мақсадга эришиш учун ҳаракат қилсак, ҳар қандай ҳолатимиздан қатъий назар Оллоҳнинг марҳамати буюкдир...! Унинг меҳри тенгсиздир...!

Шуни унутмангки, Сиз асло ёлғиз эмассиз. 

Каромат Маманова,

Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!