Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахлик болажонларнинг қувончи чексиз

Жиззахлик болажонларнинг қувончи чексиз

14 июль 2018 йил
1 675
0

"Адолат” СДП  вилоят Кенгаши томонидан вилоят Мактабгача таълим муассасалари бошқармаси билан ҳамкорликда партиянинг "Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”лойиҳаси доирасида мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Жиззах шаҳридаги 6, 10, 34-сонли мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган шахмат ва шашка майдончаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон "Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудирлари Муҳаммаджон Джўраев, Райхона Ўрманова, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров, мактабгача таълим муассасаси ҳодимлари ва ота-оналарпартия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Партия ташаббуси билан "Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилаётган шашка ва шахмат майдончаларидан бу ерда тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари беҳад мамнун.

Болажонларнинг шашкани моҳирлик билан ўйнашлари барчага илиқ кайфият бағишлайди. Бошқа мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳам бундан наъмуна олганҳолда ўз мактабгача таълим муассасаларида шашка ва шахмат майдончаларини ташкил этишга қизиқиш билдиришмоқда.

Қувонарли томони шундаки, бу ишга болажонларнинг ота-оналари ҳам хайрихоҳлик билдиришмоқда. Шашка ва шахмат майдончалари ҳозирда болажонларнинг севимли машғулотига айланиб улгурган.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар