Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ХАЛҚАРО ПРЕСС КЛУБ ИЖОДКОРЛАРИ ФОРИШ ТУМАНИДА БЎЛДИ

ХАЛҚАРО ПРЕСС КЛУБ ИЖОДКОРЛАРИ ФОРИШ ТУМАНИДА БЎЛДИ

26 апрель 2020 йил
230
0

Жамиятимиз ҳаётидаги муҳим воқеалар ва муаммоларни омма ўртасида кўтариб чиқаётган халқаро пресс клубнинг фаолиятидан барчамиз хабардормиз.

Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сонига тайёргарлик жараёнида журналист Ғулом Самадов бошчилик бир гуруҳ ижодкорлар туманимизга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар билан яқиндан танишиб, тасвирга олдилар.

Ижодкорлар дастлаб «Хонбанди» маҳалласи ҳудудидаги узумчиликка ихтисослашган «Лаззат Кафолат» агрокластерида бўлиб, ток қаламчалар экиш, ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги ишлар ва янгиликлар билан атрофлича танишдилар.

Шундан сўнг туманимиз ҳудудида табиий ҳолда ўсаётган ва бугунги кунда фармоцевтика саноатида кенг қўлланилаётган адрасмоннинг табиий ўсиш жараёни ҳам тасвирга олинди.
Халқаро пресс клуб аъзолари «Лаззат Кафолат» агрокластерида плёнка остида 130 гектар ерда помидор етиштиралётгани катта қизиқиш уйғотди. Ҳақиқатдан ҳам бугун бу ерда етиштирилаётган экин ҳар қандай кишини кўзини қувонтиради. Даланинг ўзида ишчилар билан мулоқот ҳам ўтказилди.
Шундан сўнг ижодкорлар «Хонбанди» маҳалласидаги ковулни йиғадиган, саралаб қайта ишлайдиган «O`RMONCHA CAPERS» хусусий корхонасига ташриф буюришди. Бу корхона ўтган йил ташкил этилган бўлиб, туманимизда табиий ҳолда ўсувчи ковул тугунчаларини йиғади. Уни тозалаб, саралаб, бочкаларга тузлаб жойлайди ҳамда маҳсулотни Туркия, Италия, Испания давлатларига экспорт қилмоқда.

Ташриф жараёнида ижодкорлар «Лаззат Кафолат» агрокластерида Хитой технологияси асосида томат ҳамда балиқ маҳсулотларини қайта ишловчи корхонасида ҳам бўлишиб, бу ердаги ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар