Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Зомин махсус плита” 100 та оилага ёрдам кўрсатди (видео)

“Зомин махсус плита” 100 та оилага ёрдам кўрсатди (видео)

27 апрель 2020 йил
470
0

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун юртимиз бўйлаб ўз бўйини кўрсата бошлади.

Тадбиркорлар, фермерлар, корхоналар биринчи кунданоқ қишлоқ, шаҳарлардаги кам таъминланган оилалар, ишсиз аёллар ва ёшларни аниқлаб, ўз жамоаларига қабул қилмоқда, уларга моддий жиҳатдан ёрдамлар кўрсатишмоқда.

Бу Президентимиз раҳнамолигида юрт тинчлиги, халқимизнинг сиҳат-саломатлиги ҳамма нарсадан устун эканлигининг амалий ифодасидир.

Бугун ушбу умумхалқ ҳаракати Зомин туманида ҳам жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Куни кеча “Зомин махсус плита” МЧЖ томонидан тумандаги кам таъминланган ва ижтиомий ёрдамга муҳтож 100 та оила озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланди.

 

– Биз бир миллат, бир юрт фарзандларимиз. Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатидан четда қолиш ҳар бир тадбиркор учун, айтиш мумкин бўлса уятли ҳолатдир. Пандемия даврида кўмакка муҳтож аҳолига вақтинча маблағ бериш билан чекланиб қолмай, балки уларни доимий даромад келтириш манбаси билан таъминлашда амалий ишларни  ҳам қилишимиз зарур, – дейди жамият директори Шавкат Йўлдошев.

         

Шу ўринда бундай эзгу ишларга ҳар биримиз муносиб ҳисса қўшайлик. Зотан, саховат ва кўмак халқимизга хос азалий қадриятлардандир.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар